Путин 16 киши бўлиб 300 жангарининг ҳужумини қайтара олган ҳарбийларни шахсан ўзи тақдирлади

Жаҳон 24 Май 2017 29690
Фото: RIA

Россия президенти Владимир Путин ўз ваъдасида туриб, Сурияда озчилик бўлиб  кўп сонли жангариларнинг ҳужумига 2 кун давомида қаршилик кўрсата олган россиялик махсус жангчиларни шахсан ўзи мукофотлади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Давлат раҳбари 24 май куни ваъда берганидек, Суриянинг Ҳалаб вилоятида жасорат кўрсатган махсус жангчиларни шахсан ўзи мукофотлади", деб маълум қилди Песков. 

Песков россиялик жангчилар икки кун давомида кўплаб жангариларнинг ҳужумини қайтариб, фронтнинг бир қисмини дахлсиз қолдиришганини маълум қилди.

Унинг айтишича, "тушунмовчилик сабабли суриялик ҳарбийлар фронтнинг бу қисмидан чекиниб, россиялик жангчиларни ёлғиз қолдириб кетишган".

10 май куни Россиянинг "Биринчи канал" ва "Россия-24" телеканаллари Махсус операциялар кучларининг 16 нафар зобити Ҳалаб вилоятида авиацияга нишонлар координаталарини бериш учун фронтнинг олд чизиқларига чиқишганини маълум қилган. Ҳарбийларга у ерда жангарилар ҳужум қилган. Россиялик ҳарбийлар "Град" қурилмалари, артиллерия, миномётлар ва танклардан ўққа тутилган. Россиялик жангчилар ҳужумни қабул қилишга қарор қилишиб, 2 кун давомида 300 жангари билан тенгма-тенг олишишган. Улар душманнинг танкини, иккита жанговар машинаси ва террорчи-худкуш бошқараётган портловчи модда билан тўлдирилган автомобилни йўқ қилишга муваффақ бўлишган. Охир-оқибат жангарилар чекинган, россиялик ҳарбийлар эса жангдан бирорта йўқотишсиз чиқишга муваффақ бўлишган. Россиялик жангчилар сардорининг айтишича, уларга "Жибҳат ан-Нусра" жангарилари ҳужум қилган. Сардор террорчилар жиддий жиҳозлангани, улар олдидан хорижий тиббий воситалар топилганини маълум қилган.    

Ушбу жангда иштирок этган барча ҳарбийлар олий давлат унвонларига, гуруҳ сардори эса Россия қаҳрамони унвонига тақдим қилинган.

"Биринчи канал" ўз эфирида Путинга Россия мудофаа вазирлиги тақдим қилган, ҳарбийларга унвонлар берилиши ҳақидаги ҳужжатни кўрсатган. Унинг устида Путиннинг "Розиман. Шахсан тақдирлайман" деган тасдиқловчи резолюцияси бўлган.   

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар