«Атлетик Бильбао» Бильбао бош мураббийи Эрнесто Вальверде кейинги мавсум жамоада қолмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

53 ёшли мураббий 24 май куни бу борада махсус матбуот анжумани ўтказади. 

Аввалроқ El Correo нашри Вальверде «Барселона»нинг янги бош мураббийи бўлиши ҳақида хабар тарқатган эди. 

Маълумот учун, Вальверде «Атлетик Бильбао»да 2013 йилдан бери ишлаб келаётган эди.