Ўзбекистондаги суд қарорларини ижро этиш тизимида йирик ислоҳотлар ўтказилиши кутилмоқда.

«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тугатилмоқда.

Департамент функциялари Бош прокуратура қошида ташкил этиладиган мажбурий ижро этиш бюросига ўтказилади.

Бюро нафақат суд қарорларини ижро этиш билан шуғулланади, балки коммунал тўловлар тизими ҳам ушбу ташкилот назоратига ўтказилади. 

Эндиликда газ ва электрга оид барча коммунал тўловларни ундириш билан айнан прокуратура қошидаги бюро ходимлари шуғулланишади.

Бу маълумот суд департаментидаги манба томонидан ҳам тасдиқланди. Манбанинг сўзларига кўра, янги бюрода 10 минг нафарга яқин ходим ишлайди. Таққослаш учун, суд департаменти ходимлари сони 2 минг нафардан ортиқ.

Айни вақтда Бош прокуратура томонидан тегишли расмий фармон эълон қилиниши кутилмоқда.