АҚШ президенти Доналд Трамп 19 май куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзининг хорижий сафари маршрутини кўрсатиб ўтганди — ўшанда у Франция таркибидаги Корсика оролини Италия ҳудуди сифатида белгилаган.

Аслида эса Ўрта Ер денгизида Сардиния шимолида жойлашган бу орол XVIII асрдан буён Италия таркибида. Корсика — Франция вилоятларидан бири ва у Наполеон Бонапартнинг она ватани ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар Трампнинг бу хатосига юмор билан ёндашишган, италияликлар унга «Корсикани Италияга қайтаргани» учун миннатдорчилик изҳор этишган.