Трамп ўзининг биринчи НАТО саммитида қатнашиш учун Брюсселга келмоқда

Жаҳон 24 Май 2017 2568
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни Брюсселга икки кунлик ташрифини бошлайди. У ЕИ раҳбарияти билан музокаралар ўтказади ва НАТО йиғилишида илк бор иштирок этади. 

Дональд ва Меланья Трампни самолёт трапи ёнида Бельгия бош вазири Шарль Мишель кутиб олади. Президентлик оиласи аввал бельгияликлар қироли Филипп ва қиролича Матильда билан, кейин эса Трампнинг ўзи мамлакат бош вазири билан учрашади. Мишелнинг ўтган ҳафтада маълум қилишича, Трамп билан учрашувда ЕИ ва АҚШ ўртасида баъзи масалаларда келиб чиққан фикрлар қарама-қаршилигини муҳокама қилмоқчи: иқлим ўзгариши билан кураш, жаҳон муаммоларини ҳал қилишга кўп томонлама ёндашув ва ЕИнинг асосий қадриятлари, жумладан, миграция муаммоси.

Трампнинг асосий учрашувлари пайшанба кунига мўлжалланган. У Европа кенгаши раиси Дональд Туск ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, шунингдек, Европарламент раиси Антонио Таяни ва ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини билан музокаралар ўтказади. ЕИ кўплаб баҳсли масалалар бўйича АҚШ позицияни аниқлаштиришга ҳаракат қилади, улар орасида – Америка янги маъмуриятининг ЕИ билан эркин савдо ҳақидаги келишувдан бош тортиши, мамлакатнинг миграцион сиёсати, Исроилдаги элчихонани Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш, Россия билан муносабатлар. 

RTL телерадиокомпанияси маълумотига кўра, Трамп Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон билан ҳам кўришади.

Куннинг иккинчи ярмида эса Америка раҳбари НАТО йиғилишида қатнашади. 

Хабарларга кўра, Брюсселда президентни нафақат унинг тарафдорлари, балки унга қарши кайфиятда бўлганлар ҳам кутиб олади. Derniere Heure газетасининг маълум қилишича, улар душанба кунидан бошлаб Бельгия пойтахтига келишни бошлашган ҳамда Trump not welcome ("Трамп хуш келмабсиз") номли норозилик акциясини ўтказишни мақсад қилишган. Бу тадбир чоршанба кунига режалаштирилган. Тахминларга кўра, акцияда қарийб 9 минг киши қатнашади. 

Бундан ташқари, Derniere heure маълумотларига кўра, Бельгия ҳукумати Америка президентининг ташрифи ҳамда НАТО йиғилиши туфайли хавфсизлик чораларини кучайтирди. Брюсселда тартиб-интизом сақланишини 3120 нафар полициячи кузатиб боради. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар