АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трамп турмуш ўртоғи узатган қўлни яна ушлашни истамади.

Трамп Римга келган самолётдан тушаётганда рафиқасини қўлини ушламоқчи бўлиб унга қўл чўзганда, Меланья қўлини тезда тортиб, гўёки сочларини тўғрилаётгандек бўлди.  

Аввалроқ шундай ҳолат Трампнинг Исроилга ташрифи вақтида юз берганди. Ўшанда Трамп рафиқасига қўлини узатганда, Меланья унинг қўлини ушлашни истамаганди.