Зангиотада тамагир электромонтёр қўлга олинди

Жамият 24 Май 2017 6693

Қобил Анорбоев ва Дамир Улуғов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қандай ишга қўл ураётганликларини жуда яхши билишарди. Бироқ улар “ҳаммаси яхши бўлади, ҳеч ким билмаса бўлди” қабилида иш тутишди. Аммо режалари улар ўйлагандек амалга ошмади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Қ.Анорбоев Зангиота туман электр тармоқлари корхонасида электр-монтёр бўлиб ишлар, мазкур туман ҳудудидаги “Эркин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг электр ҳисоблагичларини текшириб, турли носозликларни бартараф қилиб юрарди.

Аммо ўз мансабидан қинғир ишларни амалга оширишда фойдаланди-ю, ўзининг дурустгина ишидан ажралди. Мазкур ҳудудда яшовчи Икром Носировнинг уйига ташриф буюрганида, фуқаронинг электр токидан ноқонуний фойдаланаётганлигининг гувоҳи бўлди. Аслида бу иш унинг вазифасига кирмаса-да, И.Носировга бу ҳақда далолатнома тузишини айтиб, қўрқита бошлади.

“Нима бўлсаям, пешонамдан кўрдим”, дея қўл силтаган хонадон соҳибининг гапидан кейин дарҳол ўзини инсофли қилиб кўрсата бошлади. Агар далолатнома тузадиган бўлса, жуда катта жарима тўлашини айтиб, шунинг бир қисмини берса, иши ҳал бўлиши ҳақида оғиз кўпиртирди. Уй эгаси қанча беришим керак, дегандек унга юзланганда “1 млн. 300 минг сўм беринг, сизни ҳеч ким безовта қилмайди”, дегач, И.Носиров рози бўлди ва пулни 3-4 кундан сўнг беришини айтди.

Орадан белгиланган вақт ўтгач, Қобил таниш бу хонадонга ўзининг норасмий ёрдамчиси Д.Улуғов билан “ташриф” буюради. Қобил ёрдамчиси Дамирни туман электр корхонасининг раҳбарларидан бири дея таништириб, уни ҳам жиноятга шерик қилади. Келишилган пулни ололмагач эса, уй эгасига дағдаға қилишади. Эртаси куни пулни тайёрлаб қўймаса, далолатнома тузишини айтиб, хонадонни тарк этишади.

Уларнинг дўқ-пўписалари жонидан ўтган И.Носиров электр-монтёрнинг ноқонуний талаби ҳақида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Зангиота туман бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Нафс гирдобига ғарқ бўлган икки тамагир ундан 1 млн. 300 минг сўм пулни олган вақтда қўлга олинди.

Қ.Анорбоев ҳамда Д.Улуғов содир этган жиноятларини тан олишди ва уларга одил суд ҳукми билан қилмишларига яраша жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар