Анқара Россия билан савдода янги чекловлар киритилганини тасдиқламади

Жаҳон 25 Май 2017 3032
Фото: Reuters

Туркия иқтисодиёт вазирлиги Россиядан буғдой импортига янги чекловлар қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. РИА Новости агентлиги идора баёнотини келтирган, унда Москва билан савдо чекловларини олиб ташлаш ҳақидаги келишувга риоя этилаётгани айтилади.

Аввалроқ, 24 май куни «Ведомости» газетаси Туркия Россия буғдойига қўшимча чекловлар киритгани ҳақида хабар берганди. Янги қоидаларга кўра, эндиликда Россия ҳисобига ғалла импорти учун берилган лицензияларнинг 25 фоиздан ортиғи тўғри келмаслиги керак. 

Шунингдек, Анқара Россия кунгабоқар ёғини божсиз етказиб беришга чекловлар киритгани, квота ҳажмини 15-30 фоиз даражада қолдиргани хабар қилинганди.

«Россия ва Туркия ўртасидаги сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатларда кузатилаётган ижобий қадамларга қарамай, баъзи ОАВ Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига чекловлар қўйилгани ҳақида маълумот бермоқда, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Туркия эришилган келишувларга риоя этишда давом этади», - дейилади вазирлик баёнотида.

4 май куни Туркия Россиядан буғдой импортига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу Россия президенти Владимир Путиннинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокараларидан сўнг юз берди. Бироқ Россияга помидорлар етказиб бериш бўйича чекловлар ҳозирча сақланиб турибди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар