«Барселона» бош мураббийи Луис Энрикенинг амалдаги ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэ Испаниянинг бошқа бир жамоаси «Сельта»ни бошқаришга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда Faro de Vigo.

Манба берган хабарга кўра, музокаралар жуда муваффақиятли руҳда давом этмоқда. Томонлар яқин соатлар ичида шартнома шартлари бўйича бутунлай келишувга эришиши кутилмоқда. Шундай ҳолатда «Сельта»га Луис Энрикенинг бошқа ёрдамчилари ҳам йўл олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ испан матбуот Унсуэни «Барселона»ни бошқаришга номзод мураббийлардан бири экани ҳақида ёзганди. Аммо сўнгги кунларда каталонияликларни бошқариш учун фақатгина «Атлетик» Бильбао устози Эрнесто Вальверде номи тилга олинмоқда.