Бельгияда Трампнинг келишига қарши минглаб одамлар намойишга чиқишди

Жаҳон 25 Май 2017 6754

Бельгияда АҚШ президенти Дональд Трампнинг НАТО саммитида иштирок этиш учун Брюсселга келишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишга 9 мингга яқин киши чиққан, деб маълум қилинди Брюссель ҳуқуқ-тартибот идораларида. 

NBC телеканалининг маълум қилишича, намойишларда сўл ташкилотлар, касаба уюшмалари вакиллари ва экология соҳасидаги фаоллар иштирок этишган. Акция иштирокчилари Трамп сиёсатига қарши чиқишган. Хусусан, Трампнинг глобал исишга қарши курашиш дастурларини ёпиш қарори ва НАТОнинг барча давлатлари учун мудофаа харажатларини кўпайтириш зарурлиги борасидаги гаплари танқид остига олинган. Намойиш ташкилотчиларидан бири "Европа тинчликка пул сарфлаши лозим бўлган бир пайтда, Трамп унинг урушга кўпроқ пул сарфлашини истамоқда", деб айтди.   

Трамп 24 май куни Бельгияга етиб келди. У Бельгиядан "катта еттилик" етакчилари саммитида иштирок этиш учун Сицилияга жўнаб кетади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар