Бразилиянинг амалдаги президенти Мишель Темерга қарши чиқаётган намойишчилар намойишлардан вайронагарчиликлар содир этишга ўтишди. 24 май куни улар мамлакат пойтахти Бразилиадаги молия ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари биноларига ўт қўйишди. Бу ҳақда Brasil de Fato нашри маълум қилди

Шундан кейин шаҳар маъмурияти барча федерал муассасалар ходимларини зудлик билан эвакуация қилишга киришган. Турли маълумотларга кўра, Темернинг истеъфога чиқиши ва муддатдан аввал президентлик сайловлари ўтказилиши талаб қилинаётган акцияларда 35 мингдан 150 минггача киши иштирок этган.  

Темер ҳукумат биноларини ҳимоя қилиш ва тартибсизликларга қарши курашиш учун армияни жалб қилишга кўрсатма берган.

Энг кўп сондаги намойишчилар йиғилган пойтахтдаги "Уч ҳокимият майдони" (Praca dos Tres Poderes) унинг атрофидаги ҳукумат биноларини қўриқлаш учун ҳарбийлар томондан ўраб олинган. Полиция кўзни ачиштирувчи газ ва ёруғлик-шовқин гранаталари қўллашига қарамасдан, "ғазаб отига минган" намойишчиларни тарқатишга муваффақ бўлмаган.