Эквадор янги президенти лавозимига киришди

Жаҳон 25 Май 2017 1875
Фото: AP Photo / Dolores Ochoa

Эквадор янги президенти 24 май куни лавозимига киришар экан, бюджет маблағлари қаттиқ тежалишини эълон қилди. 

"Сайловолди кампаниямда таклиф қилганимдек, мен ҳукумат доирасида маблағларни тежаш тўғрисидаги фармонни имзолайман. Барча харажатлар, барча инвестициялар холис фуқаролар зарурати фильтридан ўтади", — деган Морено ўзининг инаугурациясидан сўнг. 

РИА Новостининг хабар қилишича, Морено ўз ҳукуматида вазирликлар сони қисқартирилишини эълон қилди. Уларнинг сони 28тадан мувофиқлаштирувчи вазирликларни тугатиш ҳисобига 23тага камайди. Бунда котибиятлар сони 12тагача оширилади. 

Морено, шунингдек, унинг мамлакати ягона тўлов бирлиги сифатида Америка долларидан воз кечмаслигини маълум қилди. Доллар 2000 йилдан Эквадор валютаси сифатида қабул қилинган. "Биз доллар билан қоламиз ва ҳеч қандай параллел валюта бўлмайди", – деган у. 

Морено собиқ давлат раҳбари Рафаэль Корреанинг сафдоши бўлган ва 2007-2013 йилларда вице-президент лавозимини эгаллаган. 64 ёшли Морено 1998 йилдан ногиронлар аравачасига михланиб қолганига қарамай шундай юқори давлат лавозимини эгаллаб келган. У  ўғриларнинг қилмиши сабаб оғир жароҳат олганди. Морено Эквадорнинг биринчи имконияти чекланган президенти бўлди. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар