Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Брюсселда Европа кенгаши раиси Дональд Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашди.

Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва тахминан бир соат давом этди.

Томонлар Туркия ва ЕИ муносабатлари ҳамда келажакда бу соҳада қўйилиши мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилган.

Президент Эрдўған Брюсселга ташрифи давомида Европарламент раҳбари Антонио Таяни билан ҳам учрашади.