Гаражларни бузмаслик мумкинми? – Ҳа, мумкин

Жамият 25 Май 2017 19966

2017 йил 15 апрелида Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Тошкент шаҳри ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари"га бағишланган брифинг бўлиб ўтган эди.

Унда Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида шаҳарсозлик, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли хавфсизлигига жавоб бермайдиган темир бетон гаражлар мавжудлиги, қолаверса, ушбу темир бетон гаражлар кўп қаватли турар-жой биноларининг оралиғида жойлашган бўлиб, аҳоли томонидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиб келинаётгани таъкидланди. 

Шу мавзуга доир Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси www.regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун жойлаштирилганди. Кейинчалик турли ижтимоий тармоқларда гаражлар бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. 

Айни дамга қадар жуда кўпчилик гараж эгаларини бир савол қийнаб келмоқда: Гаражни буздирмасликнинг иложи борми, бўлса қандай? 

Маълум бўлишича, бунинг имкони бор. Учтепа тумани ҳокимлиги вакили шу масалага ойдинлик киритди. Унинг Кун.uz мухбирига айтишича, гаражларнинг бузилмаслиги учун бир неча меъёрий-ҳуқуқий ишларни амалга ошириш талаб этилади. 

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ҳокимининг гаражларни бузиш тўғрисидаги қарорида, асосан, хусусий ва индивидуал тартибда қуриб олинган гаражларни бузиш кўзда тутилган. Яъни, сиз гараж эгаси бўлиб, гараж алоҳида бир жойда турган бўлса, ёки бир неча 10 ёки 100 гараж бир ҳудудда турганидан қатъи назар, улар гараж эгалари ширкатига бирлашган бўлса, бундай гаражлар бузилади. Уларнинг ўрнида лойиҳада белгиланганидек, 2, 3 ёки 6 қаватли пуллик ёхуд бепул оддий автотураргоҳлар барпо этилади. 

Агар ширкат аъзолари ўзаро бирлашган ҳолда ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзларига қарашли гаражлар ширкати ҳудудида тегишли тартиб-қоидани ўрнатишни сўраса, ҳокимият ҳоким буйруғи асосида ушбу гаражларни давлат назоратига олади. Шу билан бу гаражлар ўз ҳолатида сақлаб қолинади. У ернинг атрофини ободонлаштириш, гаражлар ҳудудини ёнғин ва аҳоли хавфсизлиги меъёрларига мослаштириш, барча гаражларни бир хил тусга бўяш, зарур бўлса, гаражлар ҳудудини металл панеллар билан ўраб чиқиш, асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилади. Гаражлар жойлашган ҳудуд ичкарисида махсус кузатув минораси барпо этилади, масъул идоралар вакиллари иштирокида барча гаражлар бирма-бир кўздан кечирилиб, уларнинг ичида фақат автомобилни сақлаш чоралари кўрилади. Ортиқча нарсалар олиб чиқилиши талаб этилади. 

Ҳудудда 2-3 нафар ходимнинг 24 соатлик фаолияти йўлга қўйилади. Улар қонуний асосда ишга ёлланади ва маош тўланади. Қўриқчилар ҳар бир кирган автомобилнинг давлат рақами ва вақтини қайд этиб боришади.

Бунинг учун эса, гараж эгаларидан 2 нарса талаб қилинади: 

1. Юқорида айтилганидек, гараж эгалари ширкати туман ҳокимиятига махсус мурожаат билан чиқиши;
2. Мурожаат ижобий ҳал қилинганидан сўнг ҳар ой энг кам ойлик иш ҳақининг ¼ қисми, яъни 37 минг 375 сўмни ҳар ой тўлаш. 

Мана шу шартлар бажарилса, гаражлар бузилмаслиги мумкин. Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ҳокимликлар ҳузуридаги гаражлар идораси билан 2017 йилги шартномани тузган ва белгиланган тўловни амалга оширганлар учун жорий этилиши мумкин. Албатта, бунда гараж якка ҳолда турган бўлса, бундай чорани қўллашнинг иложи йўқ. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда гараж турган ҳудуд учун туман ҳокимлигининг автотураргоҳлар бўлимига бир йилга 100 минг сўмга яқин пул тўланади. 

Шу билан бирга, ҳокимлик вакили, кейинчалик мазкур гаражлар ҳам бузилмаслигига қандай кафолат бор, деган саволни жавобсиз қолдирди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар