Грециянинг собиқ бош вазири портлаш оқибатида ярадор бўлди

Жаҳон 25 Май 2017 3067
Фото: EPA/Alexandros Beltes

Грециянинг собиқ бош вазири Лукас Пападимоснинг машинаси Афинада портлади. Бу ҳақда Афина ахборот агентлиги маълум қилди. 

Портлаш Афина марказидаги Марни ва 3-сентябрь кўчалари кесишмасида юз берган. Маълум қилинишича, портлаш оқибатида Пападимос ва унинг ҳайдовчиси ярадор бўлганлар.

"Жаноб Пападимос ва унинг ҳайдовчиси шифохонага етказилган", деб маълум қилинган полицияда.  

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, машинада конвертга яширилган портловчи қурилма портлаган. Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келишган.  

Таъкидланишича, айни вақтда собиқ бош вазир Эвангелизмос шифохонасида бўлиб, унинг ошқозон соҳасида жарроҳлик ўтказилмоқда. Шунингдек, у оёғидан жароҳат олган. 

Пападимос 2011 йил ноябрда ўшандаги бош вазир Георгиос Папандреу молиявий ва сиёсий инқироз вазиятида истеъфога кетгандан кейин Грециянинг техник ҳукуматини бошқарган. У бу лавозимни 2012 йил май ойигача эгаллаган.

Ҳозирда 69 ёшда бўлган Пападимос ўз вақтида Греция банки директори ва Европа Марказий банки вице-президенти лавозимларини эгаллаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар