Халқаро валюта жамғармаси Мўғулистонда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш бўйича қиймати 434,3 млн. доллар бўлган уч йиллик дастурни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Жамғармада Мўғулистон иқтисодиёти хомашё товарларига нархларнинг кескин тушиб кетгани ва мамлакат учун муҳим бўлган экспорт бозорларидаги ўсиш суръатлари пасайгани туфайли жиддий зарар кўрган, деб ҳисобланмоқда.

Ўз навбатида, мамлакат ҳукумати иқтисодиётни тиклаш учун дастурни амалга оширмоқда. Шу тариқа, Мўғулистонда ислоҳотларни молиялаштириш учун ажратилаётган маблағларнинг умумий ҳажми 5,5 млрд. долларни ташкил этади.

Мўғулистон иқтисодиётига Осиё тараққиёт банки ҳам молиявий кўмак кўрсатмоқда.