Келаётган ҳафтадан Ҳиндистон бош вазирининг Европа давлатларига ташрифи бошланади

Жаҳон 25 Май 2017 1615
Фото: AP

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 29 майдан бошлаб Европа мамлакатларига ташрифини бошлайди. У 1-2 июнь кунлари Россияда бўлади ва Президент Владимир Путин билан Петербургда ўтадиган халқаро иқтисодий форумида учрашади. Бу ҳақда Ҳиндистон ТИВ хабар бермоқда.

ТИВнинг таъкидлашича, икки томонлама саммит Москвадан бошқа жойда ўтказилаётган биринчисидир. Моди Россия етакчиси билан кўришганининг эртаси кунида Петербург халқаро иқтисодий форумида фахрий меҳмон сифатида илк марта иштирок этади.

“Санкт-Петербургда 1 июнь куни ўтадиган саммитда ҳинд-рус муносабатларининг барча жабҳалари муҳокама қилинади ва бундан олдин, 2016 йилнинг 15 октябрида Гоада ўтган саммитдан буён амалга оширилган ишлар баҳоланади”, — деб қўшимча қилди ТИВ.

Моди Санкт-Петербургга ташриф буюришидан олдин Германия ва Испанияга боради. 29 май куни Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашади. Моди, шунингдек, мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан ҳам кўришади. “Ҳиндистон ва Германия муносабатлари стратегик ҳамкорликни ифодалайди. Мазкур ташриф ушбу муносабатларга янги куч бағишлайди”, — дейилади ТИВ хабарида.

Бош вазир 30 май куни испаниялик ҳамкасби Мариано Рахой билан учрашади. Шунингдек, қирол Филипп VI ҳузурида бўлади ва испан бизнес ҳамжамиятининг музокаралар доирасида иштирок этади.

Россияга ташрифи якунлангач, Моди 2-3 июнь кунлари Францияга ташриф буюради ва янги президент Эммануэль Макрон билан учрашади. Икки етакчи “Ҳиндистон-Франция ўртасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро манфаатдорлик масалалари”ни муҳокама этишади. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар