НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Манчестердаги теракт бўйича разведка маълумотларини алмашиш ҳақидаги масала Буюк Британия ва АҚШ ўртасидаги иш ҳамда у бу вазиятга изоҳ беришни истамайди.

"Разведка маълумотларига келадиган бўлсак, шуни айтмоқчиманки, Манчестер терактидаги масала – бу Буюк Британия ва АҚШ муносабатларидаги икки томонлама мавзу, мен бунга изоҳ бермайман", - деган Столтенберг журналистларга Лондон Вашингтонга теракт ҳақида маълумотлар беришни тўхтатгани борасидаги хабарлар ҳақида ўз фикрини билдириб.

У саволлардан бирига жавоб берар экан, шундай деди: "Мен аниқ нима бўлганини билмаган ҳолда, масала ҳақида ўз фикримни билдира олмайман".