«Манчестер Сити»ни ҳимоячи Гаэль Клиши, дарвозабон Вилли Кабальеро ва яримҳимоячи Хесус Навас тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатди.

Гаэль Клиши «Манчестер Сити» таркибида 2011 йилдан буён иштирок этиб келаётган бўлса, Кабальеро ва Навас 2013 йилда Мануэль Пеллегрини билан бирга жамоага келганди.

Клиши 200дан ортиқ учрашув ўтказган, Навас 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган, Кабальеро 48 ўйинда иштирок этган.

Бу уч футболчи ҳам ёзги трансферга қўйилади, уларга талабгор жамоалар ҳозирча маълум эмас.