Европа Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Швеция пойтахти Стокҳолмда бўлиб ўтган ҳал қилувчи учрашувда «Аякс» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўзаро рўбарў келишди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Поль Погба «Аякс» ҳимоячисига тегиб кирган голга муаллифлик қилган бўлса, 48-дақиқада Генрих Мхитарян фарқни иккитага етказди. Бу учрашувдаги якуний натижа бўлиб қолди.

Натижада «МЮ» 9 йиллик танаффусдан сўнг илк марта еврокубокларда зафар қучди. Европа Лигасида эса жамоа илк марта бош совринни ўзиники қилиб олди.

Европа лигаси, Финал
Аякс (Нидерландия) – Манчестер Юнайтед (Англия) 0:2 (0:1)
Голлар:
Погба (18), Мхитарян (48).
Аякс: Онана, Санчес, Ридевалд (де Йонг, 82), Велтман, Зиеш, де Лигт, Шене (ван де Бек, 70), Классен, Юнес, Траоре, Дольберг (Нерес, 62).
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Валенсия, Смоллинг, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни, 90), Феллайни, Мхитарян (Лингард, 74), Рэшфорд (Марсиял, 84).
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (31), Феллайни (52), Велтман (58), Юнес (64), Мата (78), Ридевалд (78).