«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 8 млн евро ва 4 ойгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Cadena Ser хабарига кўра, португалиялик футболчи 2011-2013 йиллар давомида солиқларни тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда.

Ҳозирда солиқ хизмати футболчининг ҳаракати жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик эканини аниқламоқда.

Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» футболчиси мамлакат молия органи суриштирув эълон қилганидан сўнг ўз ишларини тартибга келтириш тараддудига тушган.

Агар Роналдунинг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилса, у давлат ғазнасига 8 млн евро тўлайди. Агар унинг иши солиққа оид жиноят деб топилса яна ўша суммадаги жарима билан 4 ойлик қамоқ жазоси тайинланади.

Бироз олдинроқ Испания суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига солиқларни тўламагани учун 21 ойлик қамоқ жазоси тайинлаганди.