Россия Банки раисининг биринчи ўринбосари Георгий Лунтовский 200 ва 2000 рубллик янги банкноталар жорий йилнинг октябрь ойида муомалага чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.      

"Янги банкноталар октябрда пайдо бўлади. Биз июль ойларида банкноталарнинг якуний дизайнини тасдиқлаймиз. Банкноталардан бири яхшиланган вариантда бажарилади. Биз банкноталар хизмат қилиш муддатини ошириш учун янги материаллар, полимер билан тўйинтиришни қўллашни режалаштирмоқдамиз", деб айтди Лунтовский.    

Аввалроқ бир манба Россия Марказий банки банкноталарнинг ташқи кўринишини тасдиқлаганини маълум қилганди.