Шайхонтоҳур туманида ашаддий жиноятчи 10 ярим йилга қамалди

Жамият 25 Май 2017 12735
Фото: РИА "Новости"

Тошкент шаҳрида туғилган Нурали Ҳошимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳали 18 ёшга тўлмасидан судланишга улгурди. Ўшанда жарима жазосига ҳукм қилинган Нурали орадан бир йил ўтиб, яна жиноятга қўл урди. Бу сафар унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазонинг ярмини ўтаганидан кейин эса инсонпарварлик тамойилларига асосан суднинг ажрими билан жазонинг ўталмай қолган қисми иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Афсуски, у булардан ўзига тегишли хулоса чиқармади. Кўчада айланиб юрар экан, ногоҳ анҳор ёқасида ноутбук компьютерида ишлаб ўтирган йигит билан қизни кўриб қолди. Муқаддам икки марта судлангани-ю, айни пайтда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётгани ҳам кўзига кўринмай, эс-хаёлини компьютерни улардан зўрлик билан бўлса-да олиб қўйиб, пуллаш эгаллади. Шу сабабли кўп ўйлаб ўтирмай, чўнтагидан ўйинчоқ тўппонча чиқарди ва уларга яқинлашиб, тўппончани қизнинг пешонасига тиради.

-  Тез турларинг! – деди таҳдид билан.

Диплом ишига тайёрланиб ўтирган ёшлар қўлида тўппонча ушлаганча тепаларида пайдо бўлган кимсани кўриб, қўрқиб кетишди. Унга жавоб беришга ҳам улгурмай, зўравон компьютер билан уяли телефонларни беришни талаб қилди. Кейин эса тўсатдан ноутбук билан телефонларига чанг солди. У буюмларни чангаллаганча қочишга тушди. Йигит уни қувишга киришди. Буни кўрган Нурали шошганидан ноутбукни қўлидан тушириб юборди. Таъқибчи ноутбук билан овора бўлганидан фойдаланиб, зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди.

Орадан тахминан бир ой ўтганидан кейин Нурали Зангиота туманидаги танишларидан бирининг уйида ишлай бошлади. Шундай кунларнинг бирида кечки пайт кўчага чиқиб, шу маҳаллалик бир йигит билан гап талашиб қолди. Гап талашиш муштлашувга айланди-ю, Нурали ёнидан пичоқ чиқариб, уларни ажратишга чоғланган бошқа бир йигитнинг қорнига санчиб олди. Шундагина нима қилиб қўйганини тушуниб, бу ердан жуфтакни ростлади.

Аммо қонундан қочиб бўлмайди. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Нурали Ҳошимовга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қўшиш йўли билан бу сафар 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар