Тошкент вилоятида фирибгарлик жиноятлари кўп содир этилмоқда

Жамият 25 Май 2017 3163

Сўнгги вақтларда Тошкент вилоятида фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолатлари кўплаб қайд этилмоқда. Тошкент вилояти ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи,  подполковник Умид Кенжаевнинг сўзларига кўра, бунга инсонлар ўзаро моддий бойликлар олди-бердисида шартнома қилмасликлари, ишонувчанликлари бош омил бўлмоқда. 

Вилоят Прокуратураси бўлим бошлиғи Собиржон Темировнинг маълумотларига қараганда, 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилоятида жами 3325та турли жиноятлар содир этилган. Шулардан 27та қотиллик, 70та оғир тан жароҳати етказиш, 16та номусга тегиш, 22та босқинчилик, 56та талончилик, 1011та ўғирлик, 306таси фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлардир. 

Шу билан бирга, Темировнинг айтишича, олиб борилаётган профилактика чора-тадбирлари натижасида, гарчи рақамларда жиноятчилик сони ошганига қарамай, қасддан одам ўлдириш 5тага, қасддан оғир тан жароҳати етказиш 5тага, босқинчилик 20тага, бундан ташқари товламачилик ва безорилик жиноятларининг камайишига эришилган. Шунингдек, умумий жиноятчилик кўрсаткичлари Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларида, Бўстонлиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида камайган. 

Вилоят ҳудудида содир этган турли жиноятлари учун қидирилаётганлар сони йил бошига нисбатан 299тага камайган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар