"Тошшаҳартрансхизмат"га янги бошқарув раиси тайинланди

Ўзбекистон 25 Май 2017 12972

Бугунга қадар №2 ва №3 автобус паркларини раҳбари бўлган Анвар Жўраев "Тошшаҳартрансхизмат" раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. 

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Анвар Жўраев 1982 йилда таваллуд топган. 2003 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини ва 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

Компаниянинг аввалги раҳбари Отабек Содиқов лавозимида 2014 йил январидан бошлаб, 2017 йилнинг май ойига қадар ишлади. 

Кўпроқ янгиликлар