Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади

Жаҳон 25 Май 2017 11717
Фото: RIA

Туркия Россия буғдойи импортига, шунингдек кунгабоқар ёғини божхона тўловларисиз етказилишига нисбатан янги чекловларни киритди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

Россия қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг сўзларига кўра, мазкур чекловлар ҳақида ҳозирча расман маълум қилинмаган. Турк экспортчиларининг айтишича, ушбу ташаббус мамлакатнинг иқтисодиёт вазирлигига эмас, уларнинг ўзига тегишли. Улар вазият ўзгариши мумкинлигига ҳам ишора қилишган.

Чекловларга доир маълумот яқиндагина икки мамлакатнинг "ўзаро савдо-сотиқ соҳасидаги чекловларни бекор қилиш комплекс қарори"га оид келишув фонида пайдо бўлган. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Анқара савдодаги чекловларни бекор қилиш бўйича музокаралар давом эттирилаётгани, кунгабоқар ёғига доир чекловлардан хабари йўқлигини айтган.

22 май, душанба куни Россия ва Туркия Истанбулда савдодаги чекловларни бекор қилишга доир ҳужжатларни имзолашганди. Шундай бўлса-да, РФ бош вазири Дмитрий Медведев Туркия помидорига нисбатан қўйилган чекловлар ўз кучини сақлаб қолишини айтган эди. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар