Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида аёл кишининг мурдаси топилди

Жамият 25 Май 2017 25336

2017 йилнинг 19 май куни тахминан соат 17:00 да, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларининг бирида, аёл кишининг кўплаб санчилиб кесилган жароҳати билан мурдаси топилган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси. 

Шунингдек, хонадондан унга тегишли бўлган “SAMSUNG” русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-торож қилинганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, Али Аманкулов (анкета маълумотлари ўзгартирилган) томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ундан жиноий йўл билан қўлга киритилган 3.600.000 сўм пул, 101 АҚШ доллари, “SAMSUNG” русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлар ва эркаклар қўл соати олинган. 

Ҳозирда Аманкуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар