25 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида матбуот брифинги бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ ходимларига ахборот берилди. 

Унда маълум қилинишича, 2017 йил 18-25 май кунлари оралиғида вилоят бўйича 137та жиноят содир этилган. Шундан 4таси қасддан одам ўлдириш, 1та босқинчилик, 5та оғир тан жароҳати етказиш, 6та талончилик, 40та ўғирлик, 23та гиёҳвандлик, 2та транспорт воситасини олиб қочиш, 2та безорилик, 5та фирибгарлик, 1та иқтисодий ва 48та бошқа жиноятларни ташкил этади.

Содир этилган жиноятларнинг 112таси “иссиқ изи”дан фош этилган. Очилмаган 25та жиноят бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Ҳафта давомида вилоят кесимида 12 та ўз жонига қасд қилиш, 14та бахтсиз ҳодиса, 23та бевақт ўлим ҳолати қайд этилган.