Ўзбекистон-Туркия: икки давлат ўртасида амалга ошириладиган лойиҳалар

Ўзбекистон 25 Май 2017 10541

25 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш раислиги остида ўтказилди.

Йиғилиш давомида икки мамлакат вакиллари бугунга қадар эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлашди. 

Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов Туркиянинг бир қатор компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Маълум бўлишича, Туркиянинг “Бадемли Фидан”, “Шахсер”, “Роял Агро”, “Асья Модерн” компаниялари билан биргаликда Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида интенсив боғларни яратишда ҳамкорлик қилиш мақсад қилинган. 

Бундан ташқари, мазкур форум доирасида қуйидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган: 

•   “Эмсас” компанияси билан Самарқанд вилоятида жойлашган “Афросиёб” ва Бухоро вилоятида жойлашган “Бухоро палас” мехмонхона комплексларини қайта таъмирлаш;
•  “ Фриго” компанияси билан биргаликда “Ангрен” махсус иқтисодий ҳудудда логистика марказлари учун совутиш ускуналарини ишлаб чиқариш ;
•  “Бигтэм Макине” компанияси билан биргаликда мева-сабзовот маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналарни ишлаб чиқариш;
•  «Дал Текник» компанияси билан замонавий қурилиш молларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириш; 
•  “Йилдирим Ҳолдинг” билан кимё саноати маҳсулотларини, “Ренессанс Хеви Индастриз” компанияси билан қурилиш молларини, “Тантекс Боя” ва “Эрўғли Ҳолдинг” компаниялари билан текстил маҳсулотларини, “КОЧ” холдинг компанияси билан маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар амалга оширилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар