Ўзбекистондаги тиббий ислоҳотлар Женевада эътироф этилди

Ўзбекистон 25 Май 2017 3014

Шу йилнинг 22 майидан ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси қизғин паллага кирди. Женевада ўтаётган ушбу тадбирда 194 та аъзо давлатлар қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати. 
 
Ҳар йили Женевада ўтказилувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида ЖССТга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кузатилаётган глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида муҳокамалар ўтказади. Бу йилги сессияда иштирокчилар соғлиқни сақлаш соҳасига доир фавқулодда вазиятлар, халқаро тиббий-санитария қоиадалари, полиомиелит, микробга қарши дори воситаларига нисбатан чидамлилик, дори воситалари ва вакциналар таъминоти каби долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлиши кутилмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 70-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маъруза қилди. Ўз чиқишида А.Шодмонов глобал муаммолар ва таҳдидларга жавобан БМТ бошчилигида дунёни дунёни ўзгартиришга қодир барқарор ривожланиш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди. 

— 2015 йилнинг сентябрида Ўзбекистон ҳам БМТнинг барча аъзо давлатлари қаторида 17 та мақсад ва уларга бириктирилган 169та мақсадли кўрсаткичлардан ташкил топган Барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаган эди. Мазкур рўйхатдаги 3-устувор мақсад соғлом турмуш тарзи ва шунга мувофиқ ҳар қандай ёшда ҳар бир киши учун фаровонликни таъминлашга қаратилган, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. — Бу мақсад ўзида соғлиқни сақлаш тизимининг барча устувор вазифаларини, хусусан, репродуктив саломатликни, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш; юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар, шунингдек, атроф-муҳит зарарланиши оқибатида юзага келувчи касалликларга қарши кураш; аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олиш; хавфсиз, самарали ва сифатли дори воситалари ва вакциналар билан таъминлаш масалаларини қамраб олган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланиш истиқболларида миллий мақсад ва манфаатларимизга мос келувчи 3-устувор мақсад ҳеч қандай ўзгаришсиз қабул қилинди.

Шундан сўнг А.Шодмонов Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларининг 3-устувор мақсади бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Ўзбекистон ўз олдига оналар, чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини камайтириш, юқумли ва вирусли касалликлар, юқумли бўлмаган хасталиклар кўрсаткичини янада пасайтиришни асосий мақсад қилиб қўйганини таъкидлади. 

— Айни пайтда Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларида назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун кенг қамровли чора-тадбирлар кўрилмоқда ва давлат ҳам мазкур мақсадларга нисбатан кучли сиёсий мажбуриятини кўрсатмоқда, — деди А.Шодмонов. 

Вазир ўз маърузаси давомида Президент ташаббуси билан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот бериб ўтди. Бирламчи тиббий ёрдам, шошилинч тиббий хизмат, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, дори-дармон таъминотини янада яхшилашга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижобий натижаларга эришилаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.  

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг маърузасидан сўнг ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси Раиси Вероника Скворцова Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси шу йилнинг 31 майигача давом этади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар