«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Иско Чемпионлар лигаси финалида Туриннинг «Ювентус» клубига қарши кечадиган учрашувга туширмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Охирги вақтларда ОАВда ва мутахассислар орасида бу масала кенг муҳокама қилинмоқда. Кўплар мураббий испаниялик ярим ҳимоячини Гарет Бэйлдан афзалроқ кўраётганини гапирмоқда.

Кўпчилик майдонга Иско чиқиши тўғрилигини, у мавсумда жуда яхши формада эканини намойиш этганини таъкидлаган.

«Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги финал учрашуви 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтади.