Бразилия шимолидаги Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги қамоқдан камида 91 маҳбус қочиб кетди.
 
Telesur телеканали маълумотларига кўра, маҳбуслар тонг вақтида 30-40 метрлик туннел орқали қочишган. Улар қўриқчиларнинг эътиборини чалғитиш учун турма ичида тартибсизликлар уюштиришган.  

Хавфсизлик кучлари Параиба ва Риу-Гранди-ду-Норти штатлари чегараларидаги 36 та шаҳарда қочоқларни қидириш бўйича операцияни олиб боришмоқда ва 8 нафар қочоқни қўлга олишга муваффақ бўлишган. 

Турма раҳбариятининг таъкидлашича, маҳбуслар қочгандан кейин уларни олиб кетиш учун иккита машина ва мотоцикл келган. Қочоқлар оддий кийимларга кийиниб олишга муваффақ бўлганлар. 

Таъкидланишича, 2017 йил январда худди шу турмадан 14 маҳбус қочиб кета олган.