Бразилиянинг собиқ президенти унга лавозими қайтарилишини талаб қилмоқда

Жаҳон 26 Май 2017 5154
Фото: Carlos Tischler / Zumapress / Globallookpress.com

Бразилиянинг собиқ президенти, импичмент оқибатида ўз лавозимидан четлатилган Дилма Руссефф мамлакат олий судига импичменти ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши ва унга президентлик лавозими қайтарилишини талаб қилиб ариза топширди. Бу ҳақда O Globo нашри хабар бермоқда.
 
Руссефф даъво аризасида бунга далиллардан бири сифатида мамлакатнинг амалдаги президенти Мишель Темер атрофида авж олган коррупцион можаро келтириб ўтилган. Бу можаро Темернинг юқори лавозимдаги шахсларни сотиб олишга алоқадор бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аудиоёзувлар пайдо бўлгандан кейин авж олган.

"Мамлакат ҳозирда аввал бўлмаган кескин сиёсий ва институционал инқирозни бошдан кечирмоқда. Кун сайин амалдаги, сайланмаган президент ўз лавозимига нолойиқ эканлигини кўрсатувчи кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда", деб таъкидлаб ўтди Руссефф.

Руссеффнинг айтишича, унинг импичменти қўпол қоидабузарликлар ва ҳеч қандай қонуний асоссиз кечган.

Бразилияда сиёсий инқироз Темер гўёки парламентнинг вакиллар палатаси собиқ спикери Эдуардо Куньянинг "оғзини мойлаш"ни муҳокама қилаётган аудиоёзув пайдо бўлгандан кейин авж олди. Бразилия олий суди судьяси ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш бошлашга рухсат берган. Шу тариқа Темер коррупция иши бўйича расмий гумонланувчига айланди. Темернинг ўзи унга қўйилаётган айбловларни инкор этмоқда. Шу сабабли мамлакатда унинг истеъфоси талаб қилиниб, оммавий норозиликлар ўтмоқда.   

Руссефф президент бўлган вақтда вице-президент бўлган Темер Руссеффнинг импичментидан кейин президентлик лавозимини эгаллаган. Темер мамлакатни Руссеффнинг президентлик муддати тугаши керак бўлган 2019 йил 1 январигача бошқариши керак.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар