Бухорода ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳбуснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди

Жамият 26 Май 2017 8814

Мардон Фармонов 2016 йилда Жиноят ишлари бўйича Жондор туман Суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айбли деб топилиб, унга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига тўлаш шарти билан 3 йил муддатда ахлоҳ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди, деб хабар берди Кун.uz’га Бухоро ИИБ.

2016 йилнинг 2 декабр куни Жондор тумани “Саид Ҳамроев мевазори” фермер хўжалигиги ишчи вазифасида ишга жойлаштирилган маҳкум Мардон Фармонов ишга чиқмасдан, амалдаги қонунчилигимизни назар писанд қилмай ўзбошимчалик билан турли баҳоналарни рўкач қилиб ўз иш жойини тарк этиб, доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги, қўни-қўшнилари, қариндошлари билан мунтазам равишда жанжаллашиб келганлиги, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташнинг белгиланган тартиб-қоидаларини бузиб, ИИБ рухсатисиз яшаш уйини доимий равишда тарк этиб келганлиги, жазо ўташдан бўйин товлаб ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги сабабли Жондор туман ИИБ бошлиғининг Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси номига йўлланган тақдимномасига асосан ўтказилган “Сайёр суд” мажлисида маҳкум Мардон Фармоновнинг ўталмай қолган 2 йилу 10 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Суд қарорига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар