Британиянинг BAC Mono спорткари полициячилар учун мўлжалланган дунёдаги илк бир ўриндиқли спорт автомобили бўлди. Машинани яратган компания ундан бир донасини тезлик учун рекорд заездлар ўтказиладиган Мэн оролига берди.

Полиция машинасига монанд бўялган спорткар йўлларда ўзини хавфсиз ва масъулиятли тутиш дастурларига эътибор қаратиш мақсадида турли шоулар ва фестивалларда иштирок этади.

BAC Mono илк бор 2011 йилда пайдо бўлганди. У 2,5 литрли, 310 от кучига эга двигатель ва олти поғонали узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Моделнинг оғирлиги 580 кг ни ташкил қилади. Машина 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришади. Машинанинг максимал тезлиги эса 273 км/соатни ташкил қилади.  

Эксклюзив спорткарларнинг энг катта автопарки Дубай полициясида бўлиб, унда Porsche 918 Spyder, Audi R8, Aston Martin One-77, Bentley Continental GT, BMW M6, Bugatti Veyron, Ferrari FF, Ford Mustang, Lamborghini Aventador, McLaren MP4-12 °C, Mercedes-Benz SL 63 AMG, SLS AMG и G63 AMG, Nissan GT-R ва Lexus RC F каби моделлар мавжуд.