Элёр Ғаниев: “Ўзбекистон «Боку-Ахалкалаки-Карс» темир йўл коридори ишга тушишидан манфаатдор”

Ўзбекистон 26 Май 2017 7391

2017 йил 25 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида 2 млрд доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақида “Кун” мухбири хабар қилади.

Маълумки, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланишига бевосита таъсир этувчи омиллардан бири бу транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидир. Бугунги кунда икки мамлакатни боғлаб турувчи ҳудудлараро транспорт-коммуникацион тизимисиз савдо алоқалар ривожланишини тасаввур этиш жуда қийин.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев икки давлатни боғлайдиган тўғридан-тўғри транспорт коридорини яратиш муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

“Биз «Боку-Ахалкалаки-Карс» темир йўл коридори тез кунда ишга тушишидан манфаатдормиз. Ушбу темир йўли нафақат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, балки Европа мамлакатлари билан ҳам самарали савдо алмашинувига ўз ҳиссасини қўшади”, - деди Элёр Ғаниев.

Туркия вакиллари эса, ўз навбатида, Ўзбекистон билан имтиёзли савдо қилиш бўйича битим имзолашни таклиф қилди.   

“Янги таҳрирдаги «Автомобиль транспортида халқаро юк ташиш» бўйича битим имзолашни қўллаб-қувватлаймиз. Битим мамлакатларимиз автоташувчиларига икки давлат ҳудуди орқали мунтазам юк ташишни эркин ҳолда амалга оширишига имконият беради. Бу эса, ўз навбатида, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмига ижобий таъсир этади ва Ўзбекистон билан Туркиянинг мавжуд транзит салоҳиятини тўлиқ фойдаланишига имкон беради”, - деди Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўз нутқида.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29534 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15941 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56897 Жамият
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 12 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 22 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 556 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 356 Жаҳон
Сурхондарёда “Тўпаланг” ГЭСини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири озодликка чиқди
08:31 1504 Жаҳон
АҚШнинг янги қўшинлари Афғонистонга тез орада етиб келиши мумкин 
08:24 1268 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар