Миср бош муфтийси Шауки Аллам жума куни христианларнинг автобусига уюштирилган ҳужумни қаттиқ қоралади ва бу ҳужумни уюштирган террорчиларни динга хиёнат қилишда айблади.

Мамлакат бош диний раҳнамосининг сўзларига кўра, бу "жирканч ҳодиса"дир.

"Бу хоинлар диннинг ва инсоний қадриятларнинг барча тамойилларини топташмоқда. Улар ўз террорчилик ҳаракатлари билан бегуноҳ кишиларни ўлдиришмоқда ва бизнинг ватандош биродарларимиз бўлмиш христианлар билан муносабатларни бузишмоқда", дейилган Миср бош муфтийсининг баёнотида.

Бугун тонгда Миср марказида, Муқаддас Самуил монастири жойлашган ҳудудда 3та автомобилда бўлган номаълум шахслар Ал-Минья вилоятидаги Ал-Аддава аҳоли пунктидан Бени-Суэйфадаги монастирга кетаётган коптларнинг автобусини автоматлардан ўққа тутди. Ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек, 20 киши жароҳатланган. Қурбонларнинг аксар қисми болалар бўлган.