Мисрда қибтийларга ҳужум қурбонлари сони ортди, ҳалок бўлганларнинг аксари болалар

Жаҳон 26 Май 2017 5405

Мисрнинг марказий қисмида христиан-коптлар автобусига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 28 нафарни ташкил этмоқда, уларнинг аксари болалардир. Бу ҳақда ҳодиса рўй берган Ал-Минья вилояти губернатори Исам ал-Бадъявийга асосланган ҳолда ОН-ТВ телеканали эфирида маълумот берилди.

"Айни вақтга келиб, Ал-Миньядаги шифохонада ушбу ҳужум оқибатида қурбон бўлган 28 кишининг жасади бор", деган губернатор.

Бундан аввалроқ Миср Соғлиқни сақлаш вазири 26 қурбон ҳақида айтганди, коптлар черкови вакили эса ҳужум қурбонлари сони 35 киши эканини маълум қилган.

Жума куни тонгида 3та автомобилга минган номаълум шахслар гуруҳи Бени-Суэйф монастирига икки автобусда йўл олган коптларга ҳужум уюштирди.

Тахмин қилинишича, колоннада автобусдан ташқари микроавтобус ва очиқ юкхонали жип ҳам бўлган. Автобусда 40 нафар бола бўлган. 

Кўпроқ янгиликлар