Нима учун Мелания Трамп Ватиканда бошига рўмол ташлаб, Саудияда бундай қилмади?

Жаҳон 26 Май 2017 33168
Фото: AP

АҚШ президентининг турмуш ўртоғи Мелания Трамп чоршанба куни Ватиканга ташриф буюрганида бошига рўмол ташлади, бироқ бир неча кун аввал аксарият аёллар бошдан-оёқ ўраниб юрувчи Саудия Арабистонига борганида, у қирол ҳузурида рўмолсиз намоён бўлди. Emirates 24|7 нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди

Фарқи нимада? Жавоб - шахсий танлов, дипломатик протокол ва диний қарашларнинг мураккаб бирикмасида.

Биринчи хоним вакиласи Стефани Гришамнинг сўзларига кўра, Трамп хонимнинг кейинги сафарида қора вуаль ёпишига Ватикан протоколи сабаб бўлган, яъни папа билан кўришиш керак бўлган аёллар узун енгли қора рангли кўйлак кийиши ва бошини қора вуаль билан ёпиши керак. Саудия Арабистони ҳукумати протоколида эса бошни ҳижоб ёки рўмол билан ёпиш сўралмаган, дейди Гришам. 

Фото: Twitter/@Flotus

Ватикандаги кийиниш қоидасига ҳамма ҳам қатъий риоя қилавермайди, шу жумладан юқори лавозимда ишловчи аёллар ҳам. Уларнинг кўпчилиги понтифик ҳузурига боши очиқ ҳолда кирган - Германия канцлери Ангела Меркель ва Мьянманинг бош фуқаролик етакчиси Аун Сан Су Чжи шулар жумласидандир. 

Бу ерда аёлларнинг аксарияти ҳурмат юзасидан вуаль ёпишади. Трамп хоним католик ҳисобланади, у миллиарддан ортиқ католикларнинг етакчиси бўлган Дональд Трампга ҳамроҳлик қилгани учун ҳам шундай ҳурмат кўрсатгандир, эҳтимол. 

Шу куни АҚШ делегациясидаги аёлларнинг барчаси ёпинчиқда эди, шу жумладан президентнинг турмушга чиққунга қадар иудаизмга мурожаат қилган қизи Иванка Трамп ҳам.

Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг биринчи хоними шанба куни Ар-Риёдга борганида ёпинчиқсиз бўлган бўлса-да, одми кийимда бўлган. У саудиялик аёллар киядиган қора халат ёки абаяга ўхшаш эркин ҳаракатланиш имконини берувчи енги узун кийимда бўлган. У араб мамлакатига икки кунлик ташрифи давомида аёл меҳмонларга доир протоколдан четга чиқмаган: ёпиқ кийимлар, узун енг, узун кўйлак ёки шим.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар