ОАВ: Британия АҚШ билан разведка маълумотлари бўлишишни қайта бошлади

Жаҳон 26 Май 2017 1818
Фото: Getty Images

Буюк Британия АҚШдан янги кафолатлар олиб, у билан Манчестердаги терактни тергов қилиш бўйича разведка маълумотлари билан бўлишишни қайта бошлади. Бу ҳақда Скотланд-Ярднинг аксилтеррорчилик бўлими бошлиғига иқтибос келтирган ҳолда "Пресс Ассошиэйшн" ахборот агентлиги маълум қилди. 

"Биз бутун дунёдаги яқин ҳамкорларимиз билан муносабатларни жуда қадрлаймиз, бу эса террорчилик билан курашишда ҳамда мамлакатимиздаги ва хориждаги одамларни ҳимоя қилишимиз учун бизга ҳамкорлик қилиш ва махфий ахборот билан бўлишишга имкон беради", деб айтди аксилтеррорчилик бўлими бошлиғи Марк Роули.

"Биз одатда халқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ахборот бўлишиш ҳақидаги келишувларимизга изоҳ бермасак-да, биз шуни қайд қилишни истардикки, янги кафолатлар олиб, ҳозир бутун бунё бўйлаб асосий ҳамкорларимиз, жумладан "Бешта кўз" разведка альяняси бўйича ҳамкорлар билан ҳам яқиндан ишламоқдамиз", деб айтди Роули. "Бешта кўз" альянсига АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва Янги Зеландия киради.  

Аввалроқ Британия ички ишлар вазири Амбер Радд ОАВда Манчестердаги терактни тергов қилиш бўйича разведка ахборотидан парчаларнинг АҚШдаги манбаларга иқтибос келтирилган ҳолда пайдо бўлишини "куракда турмайдиган ҳолат" деб атаганди.

Шу муносабат билан Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 25 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда унга разведка маълумотлари ташқарига чиқиб кетиб кетмаслиги кераклигини уқдириб қўйишини айтганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар