Обамеянг «Боруссия»дан кетишни истамоқда. Унга уч жамоа талабгор

Спорт 26 Май 2017 7777

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоани ўзгартириш ниятида.

Bild нашри маълумотига кўра, габонлик футболчи бу ҳақда «Боруссия» раҳбарияти билан гаплашди ҳамда унга бошқа клубга ўтишга рухсат беришларини сўради. Хабар қилинишича, Обамеянгга «Милан», «ПСЖ» ва Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг немислар клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У якунига етган мавсумда барча турнирлар доирасида 45 учрашувда майдонга тушиб, 39та гол урди ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди. 2013 йилда «Сент-Этьен»дан «Боруссия»га ўтганидан бери эса у 119 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар