25 май куни соат 11.00 дан Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида «Адабиётга эътибор - келажакка, маънавиятга эътибор» шиори остида Республика «Китоб байрами» ўз фаолиятини бошлади. 

Ушбу ижтимоий, маънавий-маърифий тадбир Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Республика «Китоб байрами» ўтказилишининг асосий мақсади ноширлик ва матбаа соҳаларида қўлга киритилган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳоратини халқ маънавиятини юксалтиришга бағишлаган, инсон қалбининг муҳандислари бўлган ижодкорларни қўллаб қувватлашга давлат даражасида берилаётган эътиборни кенг жамоатчиликка етказиш, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиёт ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини Интернет тармоқларига жойлаштириш кабилардир.

Республика «Китоб байрами»да 100 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этмоқдалар.

Республика «Китоб байрами»нинг бош очилиш маросими Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз китоб байрами жорий йилнинг 27 май кунига қадар давом этади.