Шаҳзода Уильям чўкаётган болани қутқаришда иштирок этди

Жаҳон 26 Май 2017 4963

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям 17 ёшли чўкаётган ўсмирни қутқариш операциясида иштирок этди, бироқ операция муваффақиятсиз якунланган ва ўсмир чўкиб кетган. Ўсмирнинг жасади бир соатдан кейин топилган, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

Воқеа 26 май куни Лондон яқинидаги Ли Вэлли боғидаги кўлда юз берган. Ўсмир кўл ўртасидаги оролчага сузиб етиб олмоқчи бўлганда чўкиб кетган.

Фавқулодда хизматларга кўлда ўсмир чўкаётгани ҳақида хабар келиб тушгандан кейин шаҳзода Уильям тез ёрдам вертолётини бошқариб воқеа жойига йўл олган. Ушбу ҳолат тасвирланган видеода шаҳзода вертолётни қўндиргач, воқеа жойига шошилганча йўл олганини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойига иккита вертолёт келган, улардан бири полицияга тегишли бўлган.   

Таъкидланишича, майдони 40 квадрат км ни ташкил қиладиган Ли Вэлли боғида чўмилиш тақиқланган бўлган.  

Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям 2008 йилда учувчи сертификатини олган. У сўнгра қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг қидирув-қутқарув кучларида хизмат қилиш учун вертолётда парвоз тайёргарлигидан ўтган. Уильям 2011 йилда россиялик денгизчиларни чўкаётган Swanland кемасидан қутқариш операциясида иштирок этган. У Британия армиясидан 2013 йилда кетиб, фуқаролик учувчисига қайта ўқиб, 2015 йилда Шарқий Англия санитар авиациясида ишлай бошлаган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар