Шри-Ланкада сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 91 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 110 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда Франс пресс агентлиги хабар тарқатди.

Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 25 нафарлиги, 42 киши бедарак кетгани ҳақида айтилганди.

"Қурбонлар сони ўсмоқда, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яна ҳалок бўлганлар аниқланиши мумкин", деган журналистларга мамлакат фавқулодда вазиятлар маркази расмийси.

Оролда иккинчи кундирки қаттиқ кучли ёмғир ёғмоқда.