Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан 53 та ҳолатда ноқонуний текшириш ўтказилган

Жамият 26 Май 2017 3840

Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг янги сифат босқичи: Фармонни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим масалалари” мавзусида журналистлар билан  мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Учрашувда бевосита тадбиркорлар ҳам иштирок этдилар ва кўтарилган масалалар бўйича ўз нуқтаи-назарларини баён қилдилар.

Анжуманда қайд этилганидек, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб, рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш, ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, хусусий секторга кенг эркинлик беришга оид бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига адлия органларининг тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижаларига оид айрим далил ва рақамлар ҳавола этилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан келиб тушган 1577 та мурожаатдан 1211 таси кўриб чиқилиб, 512 таси қаноатлантирилган бўлса, 653 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилгани қайд қилинди.

Адлия органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан 53 та ҳолатда ноқонуний текшириш ўтказилганлиги, 652 та ҳолатда текширишлар ўтказиш тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди. Уларни бартараф этиш юзасидан киритилган таъсир чоралари натижасида жами 187 нафар шахс интизомий, 87 нафар шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Судларга тадбиркорлар манфаатини кўзлаб 8,3 млрд. сўмлик 229 та даъво аризалари киритилди. Шундан, 95 та ҳолатда 20,4 млн. сўмлик моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича мансабдор шахсларга нисбатан даъволар ташкил этади.

Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилувчи 83 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар