Таорминада G7 саммити бошланди. Асосан қайси масалалар муҳокама этилади?

Жаҳон 26 Май 2017 5509
Фото: AP

Италиянинг Сицилия оролида “Катта еттилик”нинг навбатдаги, ҳисоб бўйича 43-саммити ўз ишини бошлади. Саноат жиҳатидан энг ривожланган етти давлат – Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония етакчилари учрашуви – Таормина шаҳрининг эрамиздан аввалги III асригача бўлган грек театри антик колонналари фонида умумий суратга тушиш билан очилди.  

Жума кунига режалаштирилган ялпи сессиялар ташқи сиёсат ва хавфсизлик муаммоларига бағишланади. Саммит кун тартибига Манчестердаги терактдан сўнг терроризм билан кураш масаласи киритилди, ҳамда, кеча учрашув мезбони – Италия бош вазири Паоло Жентилонининг маълум қилишича, якуний декларацияга терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича чораларни кучайтириш ҳақида алоҳида қўшма баёнотни киритиш мўлжалланган.

Шунингдек, Жентилонининг таъкидлашича, “мунозаралар енгил бўлмайди”. Кузатувчиларнинг фикрича, кўпроқ эркин товар айирбошлаш ва иқлим ўзгариши каби масалаларда қарама-қаршиликлар бор. Маълумки, Америка президенти Дональд Трамп айнан шу мавзуларда шериклари позициясига қўшилаётгани йўқ.

“Еттилик” етакчиларининг мақсадларидан бири – Трампни иқлим ўзгариши бўйича Париж битимидан чиқмасликка кўндириш. Америка раҳбари эса саммитдан аввал, якуний қарорни Таорминадан сўнг қабул қилиши ҳақида айтиб ўтди.

Россия билан боғлиқ масала ҳам анча тушунарсиз. Экспертлар тахминига кўра, РФ билан муносабатлар албатта муҳокама қилинади, бунга халқаро барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам ёндашилади. Италия бир неча бор РФ билан муносабатларни барқарорлаштириш ва йирик халқаро инқирозларни тартибга солишда тенг ҳуқуқли мулоқотни йўлга қўйиш устувор вазифалар эканини маълум қилганди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар