Тоҳир Маликнинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Маданият 26 Май 2017 8232
Фото: ziyouz.uz

25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ziyouz.uz хабар бермоқда.

Тақдимотда ёзувчилар, ижодкорлар, имом-хатиблар, матбуот ва оммавий ахборот вакиллари ҳамда адабиёт мухлислари иштирок этди.

Тақдимот аввалида ёзувчи сўз олиб, адабиётнинг асосий вазифаси, инсон ҳаётида илм-маърифатнинг, китобнинг тутган ўрни ҳақида гапирди. «Бадиий адабиёт билан диний илм бирлашмас экан, биз ҳали кўп адашиб юрамиз… Бир замонлар ўзбек халқини диндан чиқаришда ўзбек зиёлилари пешқадам бўлган эдилар. Энди ҳақ динга қайтаришда ҳам  зиёлиларимиз пешқадам бўлишлари керак», деди Тоҳир Малик.

«Ҳилол-нашр» нашриётида нашр этилган «Шайтанат» романи 2 жилдли бўлиб, унинг 1-жилдига асарларнинг 1-3-китоблари, 2-жилдига 4-5-китоблари киритилган. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни ‎қайта таҳрир қилган, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритган. Ноўрин жойларни ‎қисқартирган.

«Дока рўмол қачон қурийди» китобида оилавий масалалар, эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз боради. Унда шу мавзудаги ҳадислар, буюк алломалар фикрлари жамланган. Шунингдек, муаллифнинг мақола ва ҳикоялари киритилган.

Тадбир сўнггида муаллиф китобларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар