АҚШ президенти Доналд Трампнинг хизмат машинаси Брюсселдаги сарой эшигидан кира олмади, бунга автомобиль жуда улкан бўлгани сабаб эди. La Libre Belgique хабарига кўра, у бу саройда қирол Филипп қабулида бўлиши белгиланганди.

Натижада у сарой эшигидан соқчилари ҳамроҳлигида пиёда ўтишига тўғри келган.

Трампнинг оғирлиги 8 тоннадан ошиқ, узунлиги 5,5 метр бўлган лимузини «Махлуқ» (The Beast) деб номланган. Унинг эшиклари 20, ойналари эса 12 сантиметрли зирҳ билан жиҳозланган. 1,2 миллион доллар турадиган автомобиль йирик калибрли қурол ўқига бардош беради. 

Фото: «Мотор»

Бундан олдинроқ Доналд Трамп НАТОнинг Брюсселдаги янги бош қароргоҳини кўздан кечириш чоғида унинг олдида туриб олган Черногория бош вазири Душко Марковични ўзига жой очиш учун итариб юборгани видеоси тарқалганди.