Украиналик ҳарбийлар 26 май куни мамлакат жанубидаги полигонлардан бирида янги, юқори аниқликдаги бошқарилувчи жанговар ракетани муваффақиятли синовдан ўтказишди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко маълум қилди. 

"Одессадан президент Украинада ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги ракета муваффақиятли синовдан ўтказилган, мамлакат жанубидаги полигонлардан бирига ташриф буюрди. Синовлар кучли таассурот қолдирди", деб ёзди Цеголко Facebook’да. Ракетанинг модели номи келтирилмаган.

Украина президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, синовлар Пётр Порошенко, мудофаа вазири Степан Полторак ҳамда матбуот хизмати ва мудофаа кенгаши котиби  Александр Турчинов иштирокида ўтган. Шу билан бирга маълум қилинишича, ракета турли синфдаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган. Ракетанинг жанговар қисми, двигатели ва бошқарув тизими Украинада ишлаб чиқарилган. Унинг яратилишида Украина мудофаа саноатининг 10 дан кўп корхонаси иштирок этган. Таъкидланишича, синовлар ракетанинг юқори аниқликда ва бошқарув тизими ишончли эканини кўрсатган.