Ўзбекистонда “Қайноналар кенгаши” ўз фаолиятини бошлади

Жамият 26 Май 2017 13571
Фото: "Кун"

Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида юртимизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, кейинги вақтларда қайнона-келин, шунингдек, келинларнинг турмуш ўртоғи, қайнсингил, қайнопалар ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишда ҳам алоҳида эътибор талаб этмоқда. 

Айнан шу мақсадда 2017 йилнинг биринчи чораги якунида Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Қайноналар кенгаши” ташкил этилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Маҳалла хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Омила Орипова “Кун” мухбирига хабар берди.

Бугунги кунда мазкур кенгашнинг иш фаолияти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, барча маҳаллаларда жорий этилган. Кенгашни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад маҳалла ҳудудида келин тушириш арафасида турган ёки қиз узатишга ҳозирланаётган аёлларимизнинг рўйхатини тузиб, улар билан махсус машғулотлар ўтказишдир. 

Машғулотлар давлат органлари ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида обрў-эътиборига эга одамлар, ёши улуғ ҳожи онахонлар, психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар томонидан ташкил этилади. 

Айни вақтда Тошкент шаҳрининг бешта туманида Кенгаш ўз фаолиятини бошлаб юборди. 
  
“Ҳар бир она ўз фарзандини бахтли бўлишини истайди. Бироқ айрим ҳолларда ҳаётий тажриба мавжуд бўлса-да, уларда билим даражаси етарли бўлмагани сабабли оилада тушунмовчиликлар, кўнгилсизликлар келиб чиқади. Баъзан эса келиннинг ўзидан унинг сарполари, мол-дунёсини устун қўйиш ҳолатига ҳам гувоҳ бўламиз. Кенгашимиз ҳам айнан мана шундай вазиятларни олдини олиш, бўлажак қайноналарга тўғри маслаҳатлар бериш, оналарда оиладаги муҳитни тўғри изга солиш учун керакли кўникмаларни шакллантириш билан шуғулланади”, - дейди Омила Орипова.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар